АсосийJamiyat

Сурхондарёда ота хорижга чиқиш учун фарзандларига 156,6 миллион сўм алимент пулини тўлиқ тўлаб берди

'Сурхондарёда ота хорижга чиқиш учун фарзандларига 156,6 миллион сўм алимент пулини тўлиқ тўлаб берди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи Соҳиб Камолов (исм-фамилия ўзгартирилди) чет элга чиқмоқчи бўлди. Бироқ, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2016 йил 21 сентябрдаги буйруғига асосан ундан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларидан тегишли миқдорда алимент ундириш белгиланган. 

Шунга мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент қарздорлигини ундириш мақсадида С.Камоловнинг четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилган эди. 

У хорижга чиқиш учун фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган маблағи, яъни 156 миллион 662 минг сўм пулни олдиндан тўлаб берди, дея хабар беради ЎзА. 

– Бу билан С. Камолов суд буйруғини бажариб, фарзандларининг вояга етгунича бўлган алимент пулини тўлаб берди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ. Турсунов.

 

    Бошқа янгиликлар