АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлган шахсга рад жавоби берилди. Энди нима қилиш керак?

'Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлган шахсга рад жавоби берилди. Энди нима қилиш керак?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда "Даракчи" мухбири ҳам иштирок этди. 

Маълумот ўрнида:

  • 1991 йилдан 2007 йилгача Ўзбекистонда 482 нафар шахсга фуқаролик берилган бўлса, шундан сўнг 2016 йил декабр ойигача бирорта шахсга фуқаролик берилмаган.
  • Ўзбекистонда жорий йил ўн ойи давомида 4951 нафар фуқароликка эга бўлмаган шахслар фуқароликка қабул қилинган. Шуларнинг 578 нафарига фуқароликка қабул қилишда рад жавоб берилган.
     

Нодир Зияев, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси раҳбари ўринбосари:

— Рад жавоби берилгани фуқаролик берилиши тўлиқ тўхтатилди, дегани эмас. Бундай фуқароларга яна бир йилдан кейин ҳужжат топширишни маслаҳат берамиз. Йиллар давомида рад жавоби берилиб келаётган фуқаролар, ҳеч ҳам умидсизликка тушмасликлари муҳим. 

Айтиб ўтиш керак, айни вақтда Ўзбекистонда фуқароликка эга бўлмаган шахслар сони 49 228 нафарни ташкил этади.


 

    Бошқа янгиликлар