АсосийJamiyat

Эртага 8 ноябрь куни Республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади

'Эртага 8 ноябрь куни Республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади'ning rasmi

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар қилади!

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Нимстанция қатортол” 10 кВли юқори кучланишли тизимда схема тайёрлаш мақсадида 15 даҳа 14 –кўп қаватли уйларда кеч соат 24:00 дан кейин 2 ёки 3 марта қисқа муддатга электр энергияси ўчириб ёқилган. Бугун 07 ноябрь куни кеч соат 24:00 дан кейин қисқа муддатга яна такрорий мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Туманнинг 25 даҳа “Нуробод” маҳалла ҳудудида жойлашган 1849-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги сабабли, ишларни хавфсиз бажариш мақсадида, 3, 4 ва 11- сонли кўп қаватли уйларда ҳам эртага 08 ноябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида узилиш бўлади.

Шунингдек, Чилонзор туманининг “Чилонзор” кўчасидаги 6 кВли 1629-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, ҳудуддаги 87, 91, 93, 97, 99, 85 ва 83- кўп қаватли аҳоли хонадонларида эртага 08 ноябрь куни соат 10:00дан 17:00 га қадар вақтинчалик электр энергияси ўчирилади.

Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Мустақиллик” ва “Ғарбий” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 ноябрь куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Наманган шаҳрининг “Ҳалқлар дўстлиги”, “Умид”, “Юқори Ғирвон”, “Ўрта Ғирвон”, “Қуйи Ғирвон”, “Тўқувчи”, “Мустақиллик” МФЙлар ва 1-кичик туман, 2-кичик туманлар ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Уйчи туманидаги 35/10 кВли “Уйчи” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Уйчи туманининг “Шифокор”, “Гулбоғ”, “Соку”, “Гулзор”, “Боёғон” ва “Олмурут” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Чуст туманидаги 110/35/10 кВли “Боғишамол” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чуст туманининг “Мустақиллик” ва “Навбаҳор” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Поп туманидаги 110/35/10 кВли “Ғурумсарой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Ғурумсарой”, “Тошқўрғон”, “Боғ”, “Миришкор”, “Янги Чек”, “Тепақўрғон” ва “Иттифоқ” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади; 

Учқўрғон туманидаги 35 кВли “Қўғай” электр узатиш ҳаво тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Ёғду”, “Соҳил”, “Кўприкбоши”, “Бирлик”, “Пахтачи”, “Қўрғонча”, “Янгиобод”, “Озод” ва “Обод” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;

Шунингдек, Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида эртага 8 ноябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар 110/10 кВ кучланишли “Файзаобод” подстанцияси Т-1, Т-2 трансформаторларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон тумандаги “Қўнжи”, “Терактаги”, “Минг ўрик”, “Чем” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида;

110 кВ кучланишли Л-52 ҳаво электр узатиш тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Булоқбоши туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “ЖФК-2 ГЭС” подстанциясидан таъминалувчи Ширмонбулоқ, Навоий, Қақир, Сохибкор, Қашқар, Сарвонтепа, Учтепа, Тинчлик, Зарғалдоқ маҳалла фуқаролар йиғинида худудида хам яшовчи аҳоли хонадонларида элект 

Келтириладиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз !

 

 

    Бошқа янгиликлар