АсосийJamiyat

Ҳаракат вақтида "Миллион" жамоасининг видеосини томоша қилган автобус ҳайдовчиси вазифасидан озод қилинди

'Ҳаракат вақтида "Миллион" жамоасининг видеосини томоша қилган автобус ҳайдовчиси вазифасидан озод қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни ижтимоий тарамоқларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ га тегишли бўлган "Mercedes-Benz" русумли автобус ҳайдовчиси ва чипта сотувчи йўлда ҳаракатланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя этмасдан смартфонда видео томоша қилиб кетаётгани тасвирланган лавҳа тарқалди. 

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.     

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Ушбу ҳолат 8-автобус саройига қарашли 118- йўналишда хизмат фаолиятини олиб борувчи ҳайдовчи М. Сидиқов ва чиптачи Ф. Расулов томонидан содир этилгани аниқланди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича уларнинг ҳар иккисига нисбатан интизомий чора кўрилган. Улар ҳайдовчилик ва чиптачиликдан олиниб хўжалик ишларига жалб этилган.     

 

    Бошқа янгиликлар