АсосийJamiyat

Асакадаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

'Асакадаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

2019 йилнинг 5 ноябрь куни соат 02:23 да Андижон вилояти Асака тумани Улуғбек МФЙ Сахийлик кўчасида жойлашган “УзДонгВонгКо” қўшма корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 3 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:29 да ўраб олиниб, 02:37 да бартараф этилган. Ёнғиндан корхонанинг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида корхонанинг овқат тайёрлаш хонаси 20 кв.метр майдонда ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби, қозонда ёғни доғлаш учун қўйиб, назоратсиз қолдирилиши, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар