АсосийJamiyat

Самарқандда ис газидан заҳарланиш яна бир инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди

'Самарқандда ис газидан заҳарланиш яна бир инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди'ning rasmi

2 ноябрь куни соат 23-00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув исситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.   

Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва исситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қаътий риоя қилишни сўрайди.

    Бошқа янгиликлар