АсосийJamiyat

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам берилмоқда

'Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам берилмоқда'ning rasmi

Шеърият мулкининг султони буюк бобокалонларимиздан бўлган ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомизнинг “Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, онча бор ким каъба вайрон бўлса обод айлагай” деган нақллари бежизга айтилмаган.

Дарҳақиқат, инсоний фазилатлардан бири, бу ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, кам таъминланган, ногирон, бева-бечора, қаровчиси йўк бўлган кексалар ҳол-аҳволидан хабар олиб туришдир. Мажбурий ижро бюросининг Нурота туман бўлими томонидан коммунал тўловлардан қарздор, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган истеъмолчиларни аниқлаб, имкон даражада уларнинг мушкилини осон қилишга, хомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловлардан қарздорлигини тўлашга кўмаклашишга ундалмоқда.

Албатта, худди шундай эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик қилишни истаб, яхшилик излаган, саҳоватпеша, олийжаноб фуқароларимиз орамизда йўқ эмаслиги кўнгилни қувонтиради.

Нурота тумани, «Миришкор» МФЙда истқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар Г.Абдухакимованинг хонадонининг табиий газдан 624 минг 350 сўм ҳамда Э.Махманазаровнинг хонадонининг табиий газдан 594 минг 294 сўмлик муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги маҳалладошини бефарқ қолдирмади. 

Ушбу фуқароларнинг муддати ўтган қарздорлигини исми сир қолиши шарти билан саховатпеша маҳалладошлари томонидан тўлаб берилди.

Шу каби, Нурота тумани, “Темирқовуқ” МФЙ худудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва оиласида меҳнат лаёқатига эга бўлмаган ногирон фарзанди бўлган бир қанча фуқароларнинг, жумладан ичимлик сувидан қарздорлиги бўлган У.Шакаров, А.Муҳиддинова, Д.Жабекбаев, Б.Алдабергенов, Д.Аслонов ва В.Шариповларнинг жами 2 млн. 855 минг сўмлик дебитор қарзини туман МИБ ходимларига тўлаб берди. 

Ҳар бир фуқаро-ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни, қўни-қўшниларининг аҳволидан хабардор бўлишдек инсоний фазилатни ўзида уйғота билса нур устига аъло нур бўлар эди. 

    Бошқа янгиликлар