АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги ўтказган кўрик-танлов антиқа натижа билан якунланди

'Адлия вазирлиги ўтказган кўрик-танлов антиқа натижа билан якунланди'ning rasmi

Кўнгли ўксикларни эъзозлаш ва қадрлаш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилат. Зеро давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳани такомиллаштиришда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида ҳам айнан аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш каби буюк хизматлар турибди.

Хусусан, Президентимизнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуслари бу борадаги амалий ишлар учун дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Мазкур ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида навбатдаги муҳим тадбир амалга оширилди. Яъни 2 ноябрь куни Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танлови ҳамда ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Танловда ногиронлиги бўлган болажонлар имкониятлари чекланганга қарамасдан, тенгқурлари қаторида ўз санъатларини намойиш қилишди.

Танлов жараёнида бошқа танловларда кузатилмайдиган ажойиб воқеа рўй берди. Яъни, республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган болаларнинг барчаси имконияти чекланганига қарамасдан ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада экани ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлганлари сабабли 1-ўринга муносиб деб топилди. 

 

    Бошқа янгиликлар