Бразилия Президенти Жаир Болсонару федерал ҳукуматнинг барча бўғинларида ҳукуматни тез-тез танқид қилувчи “Folha de S. Paulo” газетасига обуна бўлишни тўхтатувчи қарор чиқарди.
“Бу менинг қарорим, менинг ҳукуматимда ҳеч ким бу газетани олмайди. Умид қиламанки, мени цензурада айблашмайди”, деди Болсанару ва ҳукуматдаги мазкур газетани олувчилар бунинг учун жазоланмаслиги, улар газетани матбуот дўконидан олиши мумкинлигини таъкидлади.






