АсосийJamiyat

2020 йилда ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдори маълум бўлди

'2020 йилда ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдори маълум бўлди'ning rasmi

Молия вазирлиги 2020 йил давлат бюджети лойиҳасига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрининг навбатдаги сонини тақдим этди. Унда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозлари қайд этилган.

Хусусан, 2020 йил учун Ўзбекистоннинг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари ҳам кўрсатилган бўлиб, унга кўра:

  • Вазирлар Маҳкамасига — 2 триллион 943 миллиард 4 миллион сўм;
  • Президент Администрациясига — 742 миллиард 6 миллион сўм;
  • Олий Мажлис Сенатига — 18 миллиард сўм;
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатасига — 114 миллиард 3 миллион сўм;
  • Бош прокуратурага — 734 миллиард сўм;
  • Олий судга — 44 миллиард 3 миллион сўм ажратилади.

Бу маблағларда жорий харажатлардан ташқари захира ҳамда инвестиция харажатлари ҳам кўзда тутилган.

 

    Бошқа янгиликлар