АсосийJamiyat

Сайловда хориждаги ўзбекистонликлар ҳам овоз беради

'Сайловда хориждаги ўзбекистонликлар ҳам овоз беради'ning rasmi

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов таъкидлашича,, жорий йилдаги сайловларда хорижда истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилади. Авваллари ушбу сиёсий тадбирда фақат консуллик ваколатхоналаридан расмий рўйхатдан ўтган ўзбекистонликлар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланар эди. Энди эса чет элда вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам хорижда ташкил этилган сайлов участкаларига мурожаат этади ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасидан рўйхатдан ўтиб, сайловларда овоз бериши мумкин.

Хорижда вақтинча ва доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига оид саволларига Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳридаги +998555024444 рақамли ишонч телефони орқали жавоб олиши мумкин.

Шунингдек, улар “Saylov2019” мобиль иловасидан ҳам ўзларини қизиқтирган маълумотларни олиш имконига эга.

Маълумот учун: Сайлов кодексининг 10-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади ва уларни округга бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади. Бундай сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Ушбу сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда ташкил этилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 845 га яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилмоқда. Мазкур давлатдаги сайлов участкалари сони 2 тани ташкил этади. Улар Пекин (708) ва Шанхай (137) шаҳарларида жойлашган.

 

Бошқа янгиликлар