АсосийJamiyat

3 йил муддатда озодликдан маҳрум этилган йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида озод этилди

'3 йил муддатда озодликдан маҳрум этилган йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида озод этилди'ning rasmi

Бойматов Абубакр Бегмат ўғли Кашкадарё  вилояти Косонтуманида туғилган. У  таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга  хилоф равишда эккан ва сотганликда айбланган.

Жиноят ишлари бўйича Муборактумани суди биносида ўтказилган ёпиқсуд мажлисида А.Бойматовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Унга нисбатан   қўлланилган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган.

Аммо Абубакрга яна бир имкон берилди, дея хабар беради Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Қашқадарё вилояти ёшлар иттифоқи Косон тумани Кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан айбланган Бойматов Абубакр Бегмат  ўғлининг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди  ва судланувчи  иттифоқ кафиллиги остида суд  залидан озод этилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар