АсосийJamiyat

Ўқувчилар ўртасида «Мен ҳам келажакка овоз бераман» танлови ўтказилади

'Ўқувчилар ўртасида «Мен ҳам келажакка овоз бераман» танлови ўтказилади'ning rasmi

Мактаб ўқувчилари онгида сайловларнинг давлат ва жамиятдаги аҳамиятига оид тушунчаларни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 7-15 ноябрь кунлари “Мен ҳам келажакка овоз бераман” иншолар ва расмлар танлови ўтказилади.

Танлов 7-8-синф ўқувчилари ўртасида ижодий баён ҳамда 9-11-синфлар кесимида иншо ёзиш бўйича ташкил этилади.

Расм, ижодий баён ва иншолар танлови ғолиблари синфлар кесимида аниқланиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

 

    Бошқа янгиликлар