“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан куни кеча БМ 205Д русумли замонавий бурғулаш техникалардан 12 та олиб келиниб, вилоятларга етказилди, дея хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
2018 йилда ҳам жамият томонидан 40 та махсус бурғуловчи БМ-205Д русумли замонавий бурғулаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги техникалар харид қилиниб ҳудудларга етказиб берилган эди.
3 метргача бўлган чуқурлаш ишларини бажара оладиган БМ 205Д русумли ушбу замонавий машиналар бир неча вазифани амалга ошириш имкониятига эга. Улардан бурғулаш, алоқа ва электр узатиш тармоқлари учун таянчларини ўрнатиш, юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқларини таъмирлашда фойдаланиш мумкин. Қолаверса, кичик қурилиш обеъктларини режалаштириш, чуқурларни тўлдириш ҳамда қуйма материалларни кичик масофаларга ташишда ҳам қўл келади.
Шу билан бирга, электр ускуна ва тармоқларни янгилашда замонавий технологиялар темир бетон таянчларида ўрнатилган герметик трансформаторлар, изоляцияланган СИП симлардан фойдаланилмоқда. Бу эса электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотишларни, узилишлар сонининг кескин камайиши, инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олди олиниши ва мустаҳкамликнинг ошишини таъминламоқда.
Натижада, тармоққа ноқонуний уланишлар олди олиниб, истеъмолчиларни мустаҳкам ва ишончли электр энергияси билан таъминлашга эришилмоқда. Бунда ходимларнинг электр ускуналарда ҳавфсиз иш олиб бориши учун ҳам тегишли шароитлар яратилган.






