Сўнгги пайтларда интернет тармоғи ва аҳоли ўртасида бола ўғирлиги билан боғлиқ хабарларни кўп эшитяпмиз. Тўғри, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хабарлар ўзининг тасдиғини топмади. Аммо бундай ҳолатлар барибир ота-оналарнинг хавотирини оширгани шубҳасиз. Ушбу саволга изоҳ излаб Халқ таълими вазирлига мурожаат қилдик.
Анвар Умаров, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби:
— Таҳлилларга кўра, республикада синфларнинг ўртача тўлдирилиши 25,5 нафарни ташкил этади. Бироқ, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида сўнгги демографик ўзгаришлар, янги турар жой массивларининг барпо этилиши, аҳоли сонининг ўсиб бориши натижасида мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан ортмоқда. Яна бир сабаби, 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан сўнгги икки йилда ўқувичлар сони қарийиб 1.2 млн нафарга ортди. Албатта бу ўз-ўзида қўшимча ўқувчи ўрни, янги мактаблар барпо этишни тақозо этмоқда.
Аксарият ота-оналаримиз ҳам микроҳудудаги мактабларга эмас, узоқроқда бўлса ҳам ўзлари кўзлаган маълум бир мактабларга фарзандларини жойлаштиришга ҳаракат қилишади. Бу ҳам синфларда ўқивчилар сони ошиб кетишига туртки бўлмоқда. Бугунги кунда бу ҳолатларни олдини олиш учун бир қанча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ушбу ўқув йилида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469–сонли қарорига асосан Тошкент шаҳридаги 81 та умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёни Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилиб, асосан бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул қилинди ва ушбу мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан ортмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.
Тармоқли мактаблар
— Бу йилда республика бўйича 70 дан ортиқ таълим сифати юқори бўлган мактабларнинг Тармоқли мактаблари ташкил этилди. Айнан тармоқ мактаб сифатида белгиланган мактабларда ўқувчилар қабул ташкил этилмоқда ва у ерда таълим сифатини ошириш белгиланмоқда.
Маълумот ўрнида
- Тармоқли мактаблар ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали билишингиз мумкин: (+99871) 2155281
Ушбу мавзуга оид бошқа муаммоли саволларга жавобни "Даракчи" газетасининг 44 сонида ўқишингиз мумкин.






