АсосийJamiyat

Самарқандлик куйган боланинг ҳикояси кутилмаган тус олди

'Самарқандлик куйган боланинг ҳикояси кутилмаган тус олди'ning rasmi

11 ойлигида даҳшатли ёнғинда куйиб кетган ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Кореяда даволаниш учун пул йиғаётган самарқандлик 7 ёшли Бахтиёр Синдоровнинг ҳикояси кутилмаган тус олди.

Эслатиб ўтамиз, боланинг оиласи жуда оғир аҳволда қолган бўлиб, улар ҳатто уйини сотишга мажбур бўлган, ота-онанинг ўзи жуда камтарона ҳаёт кечиради, ногиронлик нафақаси 400 минг сўмни ташкил қилади.

Бахтиёрга Ҳиндистон ва Кореяда бир нечта жарроҳлик амалиётлари ўтказилган (бурни, лаблари қисман тикланган - улар йўқ эди), аммо Кореяда ҳам яна бир нечта операцияларни амалга ошириш керак.

Facebook ижтимоий тармоғидаги Самарқанд гуруҳларида хабар берилганидек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбари Эркинжон Турдимовнинг қарори билан Бахтиёрнинг оиласига янги уй қуриш учун зарур бўлган барча нарсалар ҳамда 6 сотих ер участкаси ажратилган. Бундан ташқари, болага уй шароитида дарс берадиган ўқитувчи, она учун психолог, отага иш топишга ёрдам берилган. Шунингдек, даволаниш учун давлат ёрдам бериши маълум бўлди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Манзура Хасановага давлат идораларидан биринчилардан бўлиб, боланинг оиласи ҳолидан хабар олгани ва қўмита ходимлари томонидан пул йиғиб берилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

 

    Бошқа янгиликлар