Жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб, Тошкент халқаро аэропортида жисмоний шахслар томонидан 100 млн. сўм эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд пул маблағларини Ўзбекистондан эркин олиб чиқиш тартиби амал қила бошлади.
Эндиликда Сиз $ 2000 дан 100 млн. сўм эквивалентигача пулингиз бўлса, божхона назоратининг махсус декларация қоғозини тўлдириб, «қизил йўлак»дан ўтасиз. Агар $ 2000 дан кам пулингиз бўлса, унда «яшил йўлак»дан ўтасиз ва декларация тўлдиришингиз шарт эмас.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи Нурбек Саломов тез орада бу борадаги расмий маълумотни тақдим этишини маълум қилди.






