АсосийJamiyat

Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда

'Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда'ning rasmi

3-5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда совуқ ва нам ҳаво массаси кириши кутилмоқда.

3-5 ноябрь кунлари Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига Урал (Екатеринбург) минтақаларида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади, деб ёзади Ўзгидромет.

3 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади. 4 ноябрь куни республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 18-23 м/с гача, шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

4-5 ноябрь кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даражагача совуқ, кундузи 8-13° гача, шимолда кечаси 3° совуқдан C 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар