Илон Маск #TeamTrees дарахтларини экиш акциясида иштирок этди. Тадбиркор ушбу лойиҳага миллион доллар хайрия қилди.
Маск Твиттерда америкалик блогер Жимми MrBeast Доналдсоннинг олти миллион дарахт экиш ҳақидаги постини кўриб, у қандай лойиҳа эканлигини сўради. Техноблогер Маркус Браунли унга ташкилотнинг веб-сайтига ҳаволани ташлади.
Шундан сўнг, ишбилармон ўз хайрияси ҳақида твиттерда ёзди ва Твиттердаги аккаунтининг номини Илон Маскдан Treelon’га ўзгартирди.
#TeamTrees маълумотларига кўра, янгилик ёзилган вақтда 7,9 миллиондан ортиқ дарахт экилган. Ҳар бир кўчат нархи 1 доллар.
#TeamTrees лойиҳасида машҳур блогерлар иштирок этмоқда. Улар барчани дарахт экиш учун пул йиғишга чорламоқда. Маълумотларга кўра, ўсимликларни Калифорния ва Орегонадаги ёнғин жойларида экишмоқда.






