2019 йилнинг 31 октябрь куни соат 06 дан 26 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 15-даҳасидаги кўп қаватли 23-уйнинг 31-хонадонида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида ушбу хонадонга меҳмонга келган икки нафар фуқаролар: 1955 й.т. фуқаро В.Г. ва 1949 й.т. фуқаро Л.Г. ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган (ҳозирда аҳволи қониқарли). Ёнғиндан уйнинг 45 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғиноқибатидауйнинг 5 кв.метрмайдондахонажиҳозлариёнибзарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби, маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолишдан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.






