2019 йилнинг 1 сентябридан 30 октябрига қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 5114 та мурожаат келиб тушган.
Унинг 3560 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, 245 таси вилоят ҳокимининг телеграмм мессенжери, 114 таси вилоят ҳокимлиги “Ишонч телефони” ва расмий веб-сайти орқали келиб тушган бўлса, 284 таси ёзма ариза, 911 таси оммавий сайёр қабуллардаги оғзаки мурожаатлардир.
Шу кунгача бу мурожаатларнинг 4473 таси ўрганилиб, қонуний ҳал этилиши таъминланган. Қолганлари эса ҳозирда ўрганиш жараёнида.
31 октябрь куни вилоят ҳокими Тўра Боболов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижро интизоми ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи танқидий таҳлил қилинди.






