АсосийJamiyat

Салондан чиққан яп-янги "JENTRA"нинг томидан бир ойда сув ўтди

'Салондан чиққан яп-янги "JENTRA"нинг  томидан бир ойда сув ўтди'ning rasmi

Жиззах шаҳар Олмазор МФЙ  “Наврўз” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ёқубов Нодир "АС-СЕРВИС "МЧЖга қарашли автосалондан "LASETTI -JENTRA" русумли автомашинани 135000000 (бир юз ўттиз беш миллион сўмга) ҳарид қилади. Аммо орадан бир ой вақт ўтиб автомашинани ювдиришга борганида люк қисмидаги носозлик сабабли салонни ичига  сув ўтиб ўриндиқлари жиққа хўл бўлади. Ҳолатни автосалон маъмуриятига маълум қилиб,  тузатиб беришлари учун  автомабилни калити билан топшириб келади. Лекин шунча вақт ўтса ҳамки, уловдан дарак йўқ... 

 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациянинг бўлим бошлиғи Ш.Саттаровнинг "Даракчи"га маълум қилишича, фуқаро 2019 йил 27 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат қилади. Мурожаат ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатилиши учун федерацияга юборилади.  Нодир Ёқубов "АС-СЕРВИС" МЧЖ га қарашли автосалон кўрсатган таъмирлаш ишларидан қониқмайди. Ҳарид қилган янги "LASETTI -JENTRA " автомашинасига тўланган суммасини қайтарилишини талаб қилди. Жамият мутахассислари томонидан унинг эътирози асосли деб топилиб, Нодир Ёкубовга автосалон томонидан 135000000 сум пули тўлиқ  қайтариб олиб берилди.

    Бошқа янгиликлар