Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра:
*давлат нотариал идоралари босқичма-босқич хусусий нотариал идораларга ўтказилади;
*нодавлат нотариал фаолият лицензияланади;
*Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилади.
Нотариал палата қуйидаги вазифа ва фаолиятларни амалга оширади:
айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилади ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этади;
уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш, мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда айрим талабларни бекор қилган ҳолда ушбу битимларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштиради;
масофадан туриб, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатлар амалга ошириш механизмини жорий этади;
фуқароларни нотариус касбий мажбуриятларини бузиши натижасида етказиладиган зарардан муҳофаза қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталайди;
нотариусга электрон мурожаат қилиш механизмини такомиллаштириш орқали тезкор нотариал хизматлар кўрсатиш ва бошқалар. белгилаб берилмоқда.
Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида нотариуснинг моддий манфаатдорлигининг ошиши аҳолига тезкор ва сифатли нотариал хизмат кўрсатишини таъминлайди, унинг низоларни олдини олувчи институт сифатида янада ривожланишига хизмат қилади.






