АсосийJamiyat

Бугун Бутунжаҳон шаҳарлар куни

'Бугун Бутунжаҳон шаҳарлар куни'ning rasmi

Бугун, 31 октябрь — Бутунжаҳон шаҳарлар куни саналади.

БМТ Бош ассамблеяси 31 октябрни Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилишга қарор қилиб, асосий шаҳар хизматларидан тенг ҳуқуқли фойдаланиш барқарор урбанизация тамойили ҳисобланиши ва у ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устунларидан бири эканлигини таъкидлаган.

Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 68%га ўсиши тахмин қилинмоқда. 

Урбанизация жамиятдаги энг ўзгарувчан ва кўзга кўринадиган ҳодисалардан бирига айланди. БМТига аъзо давлатлар “шахарларни ривожлантириш бўйича янги дастур”да урбанизация инсоният учун уй-жой қурилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, инфратузилма, асосий хизматлар, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, таълим, муносиб иш ўринлари соҳаларида шахсий хавфсизлик ва табиий ресурслар борасида бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини аллақачон тан олишган. Аммо тўғри ёндашув билан, урбанизация барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим воситаси бўлиши мумкиндир

Бошқа янгиликлар