2019 йилнинг 28 октябридан 1 ноябригача Краснодар ва Ростов-Донда шаҳарларида «Ўзбекистонга саёҳат қил!» промо-акцияси ўтказилмоқда.
Акция Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан икки мамлакатнинг туроператорлари ва касаба уюшмалари ташкилотлари иштирокида ўтказилмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакатларимиз сайёҳлик ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирлар дастурида икки шаҳарда Ўзбекистон тўғрисида видеоклиплар намойиш этиш, туристик операторлар ўртасидаги b2b учрашувлар, Краснодар ўлкасида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораларининг ватандошлари ва фаоллари билан учрашувлари, байрам ошини татиб кўриш билан сайёҳлик салоҳиятининг расмий тақдимоти кўзда тутилган.






