АсосийJinoyat

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

'Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

Бош пркуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида пора олиш жинояти содир этилганлиги ҳақида маълум қилди. 

Унга кўра, кеча, 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. фуқаро С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонига деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.

Бошқа янгиликлар