Жорий йилнинг 31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади, дея хабар беради “Toshkent shahar ETK” AJ матбуот хизмати.
Туманнинг 17-мавзе ҳудудига қарашли 10 кВли 1808-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги 40, 41, 42, 43, 38, 39, 1А - сонли кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида, ҳамда 23-сонли Мактабгача таълим муассасасида соат 10:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси вақтинча узилиш бўлади.
Toshkent shahar ETK аҳолидан келтирилган ноқулайликлар учун узр сураган.






