АсосийJamiyat

Бокудаги мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида Озарбайжон Президенти ҳам иштирок этди

'Бокудаги мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида Озарбайжон Президенти ҳам иштирок этди'ning rasmi

Бугун, 30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг 77-саммити бўлиб ўтди.

Унда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу, Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Беларусь Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Андрей Равков, Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев, МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этди.

Асосий йиғилиш олдидан мудофаа вазирлари Боку шаҳридаги “Шаҳидлар майдони”да бўлиб, “Мангу олов” монументи пойига гулчамбар қўйди ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги йўлида жон фидо қилган озар ҳарбий хизматчиларига ҳурмат бажо келтирди.

МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгашида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этди.

Саммит кун тартибидан МДҲ давлатларининг 2025 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги концепцияси, радиация, кимёвий ва биологик соҳаларда қўшма мониторинг ва вазиятни баҳолашга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, вазирлар “Халқаро армия ўйинлари – 2019” натижаларини сарҳисоб қилиб, МДҲ ҳарбий кучлари учун офицер кадрлар тайёрлаш ҳамда “Илмнинг бошланиши” халқаро илмий ғоялар фестивалини ўтказишни муҳокама қилдилар. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга бағишланган алоҳида суҳбат бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар