Автоҳалокат юз берса, нима қилиш керак?
"Ўзбекинвест" суғурта компанияси бундай ҳолатларда нима қилиш кераклиги бўйича кўрсатма берди. Демак:
1-қадам. Ҳеч ким жабрланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Эҳтиёж бўлса, 103 - Тез тиббий ёрдамни чақиринг.
2-қадам. Тинчланинг, шунда ҳолатни тўғри баҳолайсиз.
3-қадам. 102 - ЙҲХБга мурожаат қилинг. Улар ҳолатни расмийлаштиргунларига қадар кутиб туринг.
4-қадам. Керакли маълумотларни ўзингизга сақлаб қўйинг. Жумладан:
- 2-тараф телефон рақамини;
- суғурта полиси рақамини;
- автоҳалокат фотосуратларини;
- баённома ва ҳоказолар.
5-қадам. Йўлингизда давом этинг. Муҳими сиз соғломсиз. Қолгани суғурта компанияларининг иши.






