Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “A.E.P.” МЧЖ бош директорининг мурожаати кўриб чиқилди, дея хабар берди darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати.
Шунга асосланиб тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари корхонага хориждан импорт қилинган 6,6 млрд. сўмлик жами 1103 тонна шакар маҳсулотларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Айни пайтда “A.E.P.” МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






