АсосийJamiyat

Божхона постида хорижлик вафот этди

'Божхона постида хорижлик вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот тумани «Шовот» чегара божхона постида кутилмаган ҳолат қайд этилди, дея хабар бермоқда postda. 

1940 йилда туғилган туркманистонлик К. Д. пост орқали Ўзбекистон Республикасидан Туркманистон Республикасига чиқиб кетаётиб, бирданига соғлиғи ёмонлашган ва тўсатдан вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасида у юрак хуружидан вафот этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура идоралари олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар