Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, улардан доимо хабаролиш, саховат тадбирларини кўрсатиб бориш устувор вазифалардан бир саналади.
Жумладан, бу борадаги ишларда прокуратура ҳузруидагиМажбурий ижро бюроси ҳам четда турмаяпти. Яъни, Бюро ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кам таъминланган оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари саховатпеша фуқароларёрдамида тўланмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Чуст туман бўлими томонидан Пансада маҳалласи Машраб кўчасида яшовчи фуқаро Ҳамидов Содиқжонга қилинган мурувват оила аъзоларини хурсанд қилди. Ушбу хонадон маҳаллада эҳтиёжманд оилалар сирасига киради. Рўзғорни аранг тебратаётган бу оиланинг электр энергиясидан бўлган 150 миг сўм қарздорлиги бартараф этилди. Яъни,қарздорлик маҳалла фаоллари ёрдами билан тўлаб берилди.
Бу йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.






