Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган фуқаро юзасидан баёнот берди.
2019 йилнинг28 октябрь куни соат 15-00ларда фуқаро Ў.И. (1984 й.т.) Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг (1988 й.т., тизимда 2008 йилдан) қонуний талабларига бўйсинмасдан бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраб кетган.
Ҳодиса оқибатида ЙҲХБ ходимига тан жароҳати етган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан ЖК 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






