АсосийJamiyat

Тезкор хабар: ИИББ асоссиз маълумот билан ваҳима қилаётганлар шахсини аниқламоқда

'Тезкор хабар: ИИББ асоссиз маълумот билан ваҳима қилаётганлар шахсини аниқламоқда'ning rasmi

 

Сўнги пайтда интернет тармоғидаги маълумотлар оқимини бошқариб бўлмай қолди. Уларнинг айримлари эса ҳеч қандай  воқеага асосланмаган "пуч шов-шув" бўлиб чиқмоқда. 

Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, интернет тармоғида ва Telegram мессенджерида Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги маълумот тарқамоқда.

Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.  

Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима ўйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда. 

"Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг"", — дея огоҳлантирмоқда ИИББ.

    Бошқа янгиликлар