Жорий йилнинг 6-10 ноябр кунлари Қирғизистон республикасининг Бишкек шаҳрида МДҲ мамлакатлари ёш киноижодкорларининг “Умут” кинофестивали бўлиб ўтади. Унда МДХ мамлакатларининг ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.
Ушбу форумда ўзбекистонлик ёш режиссёрлар – Илҳом Ҳайдаров “Ўғри”, Ҳусниддин Бойматов “Дунёдаги энг гўзал сурат” номли қисқа метражли фильмлари билан қатнашади.
Кинофестиваль Қирғизистон Кинематография департаменти, Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ва МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси томонидан молиявий қўллаб-қувватланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу кинофестивалда ёш кинорежиссёр Шокир Холиқов "Чой" фильми билан иштирок этиб, 2 та номинация бўйича ғолиб бўлган.






