АсосийJamiyat

Кимлар бола нафақаси ва кам таъминланганлик нафақасини олишда устунликка эга?

'Кимлар бола нафақаси ва кам таъминланганлик нафақасини олишда устунликка эга?'ning rasmi

Таҳририятга бола нафақаси бўйича саволлар билан кўплаб фуқаролар мурожаат қилишади. "Ҳуқуқий ахборот" канали бола нафақаси билан боғлиқ саволларга қонунчилик асосларига таяниб, қуйидагича маълумот берди:

Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

👉 ногирон боласи бўлган оилалар;

👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

👉 ёлғиз пенсионерлар.

    Бошқа янгиликлар