Адлия вазирлиги қонунчиликка кўра, иш қидираётган шахслар хусусий бандлик агентликлари олдида қуйидаги ҳуқуқларга эга эканлигини эслатди:
👉 ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;
👉 хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;
👉 хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлигининг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;
👉 ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда тегишли давлат органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларига ёки судга мурожаат қилиш.






