АсосийJamiyat

Йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёни соддалаштирилди

'Йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёни соддалаштирилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 5 январда имзоланган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси”га мувофиқ, транспорт логистикасини ривожлантириш, ташқи ва ички маршрутларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш Концепциянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Концепцияни сифатли амалга ошириш ҳамда сайёҳларга янада кўпроқ қулайлик яратиш, мамлакатдаги меҳмонхоналар фаолиятини диверсификасиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирларга тўғрисида”ги қарори 15-пункти билан: 

- аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматларини кўрсатиш учун лицензия;

- шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи тадбиркорлик субъектларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга мамлакат бўйлаб номунтазам, шаҳарлараро йўловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки микроавтобус хизматларини кўрсатиш учун қўшимча лицензия олиш талаблари бекор қилинган. 

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 октябрдаги 885-сонли қарорига кўра, автомобилъ транспортида шаҳар, шаҳарлараро ҳамда халқаро йўловчи ва юк ташишни амалга оширишга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомга ўзгаришлар киритилди. 

Юқорида келтирилган қарорга мувофиқ, лицензия олиш аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматларини кўрсатиш учун лицензия талаб этилмайди.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ташувларни автомобилъ транспортида амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида бўлган тадбиркорлик субъектлари эндиликда йўловчиларни шаҳарлараро ташишни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олишларига ҳожат йўқ.

Маълум қилинишича, эндиликда шаҳар аҳоли ва чет эл фуқароларига мамлакат ичида номунтазам маршрутлар бўйича автобус ҳамда микроавтобусларда транспорт хизматларини кўрсатувчи ҳамда халқаро йўловчи ташишни амалга ошириш лицензиясига эга тадбиркорлик субъектлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги ташувларни амалга оширишда қўшимча лицензия олиш талаб этилмайди.

    Бошқа янгиликлар