АсосийDunyo

Уфада ўзбекистонлик йигит ресторанда ўтирган одамларга қурол ўқталди

'Уфада ўзбекистонлик йигит ресторанда ўтирган одамларга қурол ўқталди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 октябрь тонгида Бошқирдистон автоном республикаси пойтахти Уфа шаҳридаги ресторанлардан бирида жанжал кўтарилганлиги сабабли полиция чақирилди.

 

Мазкур жанжалнинг чиқишига ўзбекистонлик 23 ёшли йигит, 28 ва 35 ёшли эркаклар ҳамда 20 ёшли қиз сабабчи бўлган. Уларнинг ўзаро тортишиб қолиши оқибатида тўполон кўтарилади. Жанжал иштирокчиси бўлган йигит эса уларга қарата Калашников автоматига ўхшаш қуролни ўқталади. Атрофдагилар бундан ваҳимага тушади. Мазкур ҳолатни ресторандаги кузатув камералари қад этган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 

Полиция суруштирув ишларини олиб бормоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар