Аввал хабар берганимиздек https://darakchi.uz/uz/77061 Бош прокуратура томонидан Юнусобод туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Захидовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, иш ҳужжатларига кўра, Э.Захидов 10.10.2019 йил соат 21.00ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган.
Шу билан бирга, Э.Захидовни хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта “бронь” қилинганлиги тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан 11.10.2019 йилда Э.Захидовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган.
12.10.2019 йилда Э.Захидов ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.
Э.Захидовни уйида 1,5 млн. АҚШ доллари ва Малдив оролларига авиачипта аниқланмаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






