— Оилам билан 1960 йилдан буён “Тош-ёп” ширкати ҳудудида яшаймиз. Шу ерда тракторчи бўлиб ишладим, кейин ҳайдовчилик қилиб юрганимда II гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Дарахтлар ўтказиб боғ қилганмиз, шуни олдидан уй-жой қуриш учун 2000 йил ер сўраб, Амударё ҳокимининг биринчи ўринбосарига ариза бергандим. Лекин аризам йўқолган. 2006 йил 25 августда яна ариза бердим. “Ер берамиз”, деб ҳамма ҳужжатларимни олиб қолишди. Ўринбосар 2006 йил 27 сентябрда “К.Матмуратовга қарор билан уй-жой қуриш учун участка олган”, деган жавоб хати берди. К.Матмуратовнинг олган ерига мен даъво қилаётганим йўқ.
М.Қаландаров номидан топширилган ҳужжат ва аризага кўра ер сўраяпман. М.Қаландаровга дейилган ерни К.Матмуратов туманимизда яшамайдиган оғайнисининг номига расмийлаштириб, сотишга тўғрилаган. М.Қаландаров номига сўралган ерни олишимизга ёрдам беришингизни сўрайман...
Уразбай Қаландаров, Манғит шаҳри
Ж.ЕМБЕРГЕНОВ,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашираисининг ўринбосари:
— Ўрганиб чиқиш натижасида, Амударё тумани ҳокимининг 2000 йил 6 июндаги қарорига асосан бошқа фуқаролар қаторида Манғит шаҳри “Янгиобод” маҳалласи Навбаҳор кўчаси бош тарҳ режаси бўйича фуқаролар Ш.Матмуратов ва К.Матмуратовга якка тартибда турар жой қурилишлари учун ўлчамлари 20х40 метр бўлган 0,08 га ер участкалари ажратилиб берилгани;
►Бироқ турар жой кварталининг жойлашиш шароитига қараб майдони 0,08 га. ер участкаси 22х36 метр ўлчамда чегаралари белгилаб берилгани ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштирувчи бўлими томонидан 2000 йил 9 августдаги қурилиш режалаштириш топшириғи тайёрлаб берилгани;
►Ш. Матмуратов ер участкасига турар жой қурган ҳамда ушбу турар жойи Амударё тумани ҳокимининг 2011 йил 23 сентябрдаги қарорига асосан фойдаланишга қабул қилинган ва номига бириктирилгани;
►Амударё тумани ер тузиш ва кўчмас хизматида давлат рўйхатидан ўтказилгани;
►К.М атм уратов ер участкасига турар жой қуриш учун пойдевор қургани;
►Ҳозирги кунда Ш.Мат- муратов номидаги турар жойда акаси К.Матмуратов оиласи билан яшаётгани;
►У.Қаландаровнинг фарзанди М.Қаландаров 2009 йилда Мағит шаҳри (олдинги Навбаҳор) Ва- танпарвар кўчасидан ким ошди савдосида қатнашиб, турар жой қуриш учун май- дони 0,04 га. бўлган 1-ер участкасини сотиб олгани;
►У.Қаландаровнинг ўғли М.Қаландаровга тегишли бўлган ушбу ер участкасининг шарқ томо- нидан ўтган “Шўрчи ёп”нинг эгри қисминиўз маблағи ҳисобидан тўғрилабкўчириш ҳисобига қўшимча томорқа учун 0,04 га. ер майдони ажратиб беришни сўраб туманҳокими биринчи ўринбосари номига ёзгани ва унга Амударётумани ҳокимининг 2009 йил 24 июлдаги қарорига асосан иморат қуриш учун 0,04 га. қўшимча томорқа учун 0,04 га. жами 0,08 га. ер участкаси ажратиб берилганини маълум қиламиз.
Мурожаатда кўрсатилган фуқаро У. Қаландаровнинг Беруний туманлараро фуқаролик суди ажримидан норозилиги масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суднинг юқори турувчи органлари томонидан қайта кўриб чиқиш ва қарор қабулқилиши мумкин.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






