АсосийJamiyat

“Мавжуд қарорлар нега амалда ишламаяпти?”

'“Мавжуд қарорлар нега амалда ишламаяпти?”'ning rasmi

— Мавжуд қарорларга кўра, қишлоқ жойлардаги ўқитувчилар тўлиқ, шаҳардаги ўқитувчилар 50 фоиз коммунал тўловлардан озод этилиши керак. Қанчадир куб метр ҳажмда газ билан ҳам бепул таъмин ланади, дейилган. Нега амалда бунинг ижросини кўрмаяпмиз? 

Раҳим Жумақулов, Сурхондарёвилояти, Бойсун тумани

 

Т. КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:

Президентимизнинг “Барча турдаги мактаблар ўқитувчилари, болалар уйлари тарбиячиларига бериладиган қўшимча имтиёзлар, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида” 1990 йил 13 ноябридаги Фармони 3-бандининг 2-хатбоши билан ифодаланган

► қишлоқ жойларда ва шаҳар типидаги посёлкаларда истимоқатқилаётган мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячилари квартира ҳақидан ва коммунал хизмат (сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси) ҳақини тўлашдан озод қилиниши;

► шаҳарда яшовчи мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячиларига квартира ҳақи ва коммунал хизмат ҳақининг 50 фоизи миқдорида имтиёзлар берилиши;

► марказий иситиш системасига эга бўлган уйларда яшовчиларга белгиланган нормалар доирасида сотиб олинадиган ёқилғи ҳақи берилиши тўғрисидаги норма Президентимизнинг 2001 йил 17 апрелдаги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Шу билан бирга мазкур масалани қамраб олган навбатдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган тегишли рўйхатлар Президентимизнинг

► 2001 йил 17 апрелдаги “Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида”ги Фармони 3-иловаси (Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар бериладиган шахслар тоифаларининг рўйхати);

► 2003 йил 27 мартдаги “2005 йилнинг1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони иловаси (Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари бериладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати);

► 2005 йил 13 апрелдаги “2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони иловаси ҳам ўз кучини йўқотган.

Айни пайтда амалдаги қонун ҳужжатлари билан педагогик ходимлар, хусусан, шаҳар ва қишлоқ мактабларидаги ўқитувчиларга нисбатан коммунал тўловлардан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмаган.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар