АсосийJamiyat

Техника университетида 40 та қуёш панеллари ўрнатилди

'Техника университетида 40 та қуёш панеллари ўрнатилди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва «CHINT Electric» Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликдаТошкент давлат техника университети ҳудудида 10 kVa/соат қувватига эга 40 та қуёш панеллари ўрнатилди.

Лойиҳа доирасида университетнинг Энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун «Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси» ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди.

Замонавий жиҳозланган лабораторияда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, электр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

    Бошқа янгиликлар