АсосийJamiyat

Мулкимга тақиқ қўйилиши тўғрими?

'Мулкимга тақиқ қўйилиши тўғрими?'ning rasmi

— Юнусобод туманида яшайман. Яккасарой туманида рўйхатда турувчи фуқаро билан исм-фамилия, ҳатто шарифимиз бир хил экан. У кишининг коммунал тўловлардан қарзлари бор экан. Менинг ҳамма нарсаларимни тақиққа қўйиб, роса овора қилишди. Мулкимга тақиқ қуйилиши тўғрими?

Рустам Шокиров, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани

Жасур СИРОЖЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси:

— Уй-жой кодексининг 133-моддасига мувофиқ, коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъми ноти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди. Мазкур қонун талабидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир хонадон бўйича Коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларини аниқлаш методикасидан келиб чиққан ҳолда коммунал хизмат ҳақи ва қарздорлиги ҳисоблаб чиқарилади. Демак, ҳар бир фуқаронинг коммунал хизматлардан қарздорлиги, унинг исм-фамилиясига қараб эмас, балки ҳар бир хонадон бўйича Коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларига қараб аниқланади.

Агарда янглишиш тариқасида коммунал қарздорлик бошқа бир фуқаро номига ёзиладиган бўлса, ҳуқуқи бузилган фуқаро дастлаб ушбу коммунал ташкилотга мурожаат этиши лозим.

Агарда фуқаро мурожаати эътиборсиз қолдириладиган бўлса, унда ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тегишли тартибда судга даъво аризаси билан мурожаат этиши ва судда нореал қарздорликни бартараф этиш чораларини кўришни сўраши мумкин бўлади.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар