АсосийJamiyat

Равшан бахши аскарларга дўмбира ва китоб совға қилди

'Равшан бахши  аскарларга дўмбира ва китоб совға қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Денов туманидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда бўлиб, аскарларнинг маънавиятини ошириш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан мазкур ҳарбий қисмда шоир, ёзувчилар, бахшилар иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда иштирок этганлар бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан ҳарбий ҳизматчиларга муносиб шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Мамлакатимиз Президенти ҳарбийлар билан мулоқотда “Ҳарбийлар халқимизнинг маънавий етук фарзандлари бўлиши керак. Бунинг учун шахсий таркибнинг маънавий етуклигини, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини юксалтириш лозим. Сиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз ворислари эканлигингизни доим ҳис қилиб, шунга муносиб хизмат қилсангиз, ёшларимиз ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини сизлардан ўрганади”, – деб таъкилаган эди.

Шу нуқтаи назардан олганда ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик, мардлик, фидойилик, юртга содиқлик каби хислатларни шакллантиришда албатта китобнинг ўрни муҳимдир. Жумладан, бу борада халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари бўлган достонлар аҳамияти ниҳоятда юқори. Айни шуларни инобатга олган ҳолда, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан чоп этилган “Алпомиш”, “Малла савдогар”, “Отин қобоқ” номли туркум достонлар ҳамда “Куйла Сурхоним дўмбираси” каби бахшиларнинг рисолалари, шунингдек, воҳада яшаб улғайган термизийлар ҳақидаги қимматли манбаларни ўзида акс этган “Буюк Термизийлар”, “Имом Термизий ва Термизий алломалар” каби китоблар жамланмаси ҳарбий қисм кутубхонасига совға тариқасида тақдим этилди.

Тадбир давомида жорий йилда вилоятда ўтказилган бахшилар кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби, истеъдодли бахши Равшан бахши Маматмуродов томонидан Алпомиш, Гўрўғли туркумига кирувчи достонлардан парчалар, термаларнинг куйланиши, ижодкорлар томонидан достонларнинг моҳиятини сузлаб берилиши, шоирлар томонидан шеърларнинг ўқилиши ҳарбийларга кўтаринки руҳ бахш этди.

Учрашувдан руҳланган Равшан бахши мазкур ҳарбий қисмга дўмбира совға қилди. Ҳар ҳафта “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни”да келиб, бахшичилик санъатидан ҳарбийларга сабоқ бериб, шогирдлар етиштириб чиқаришга ваъда берди.

Деновлик истеъдодли чанқовузчи Достон томонидан эса сурхон миллий мусиқа асбоби ҳисобланган чанқовузда куй чалиши аскарларни мафтун этиб қўйди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департ

    Бошқа янгиликлар