22 октябрь ва 23 октябрь тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг жуда оз тарқалишига имконият яратди.
Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.) дан ортгани қайд этилган.
Азот диоксиди бўйича:
Яшнобод, Чилонзор, Миробод, Юнусобод туманларида РЭМ б.м. дан юқори 6 ҳолат кузатилди.
Чанг бўйича:
Яшнобод туманида РЭМ б.м. дан юқори 1 ҳолат кузатилди.
Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан юқори бўлгани кузатилмади.
25 октябрь ва 26 октябрь тонгида Тошкент шаҳридаги об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз йиғилишига имконият яратади.






