Университет иқтисодиёт факультетининг 2-босқич талабаси Абдумалик Абдуқаюмов шу йилнинг 28 июль – 3 август кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди, деб хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Мазкур олимпиадада 43 та давлатдан 360 нафар талаба иштирок этиб, ўзаро куч синашди.
Иштирокчилар олимпиада шартларига кўра икки босқичда математик таҳлил, сонлар назарияси, комплекс таҳлилга оид топшириқларни бажардилар.
Мусобақа натижаларга кўра ТДИУ талабаси Абдумалик Абдуқаюмов бронза медалини қўлга киритди.






