АсосийDunyo

Англияда сув омбори тўғонининг бир қисми бузилди (Видео)

'Англияда  сув омбори тўғонининг бир қисми бузилди (Видео)'ning rasmi

Тинимсиз ёғингарчилик Англиянинг Дербишир графлигида жойлашган Тоддбрук сув омбори тўғонининг бир қисми бузилишига сабаб бўлди. Воқеа ортидан Уэйли Бридж шаҳридан бир неча минглаб аҳоли эвакуация қилинди. Экспертларнинг фикрича, 1831 йилда барпо этилган тўғон бутунлай бузилса, Гойт дарёси водийсида жойлашган аҳоли пунктлари 2 метр чуқурликда, сув остида қолади. Полиция хавфсизлик нуқтаи назаридан Бакстон ва Бейквелл шаҳарлари орасидаги автотрассани тўсиб қўйди.

Бакстон аҳолиси вазият борди-ю, ёмонлашса эвакуация этилиши борасида огоҳлантирилди. Британиялик инженерлар ҳозирда 300 миллион галлон сув сиғимига эга бўлган резервуар тўғоннинг бутунлай вайрон бўлишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрмоқда. Сўнгги бир неча кун давомида кузатилган тинимсиз ёғингарчилик Англиянинг шимолий минтақаларида сув тошқинларини келтириб чиқарди. Айрим ҳудудларда кўприклар вайрон бўлгани ва автомобиль йўлларининг ўпирилгани хабар қилинмоқда.

Бошқа янгиликлар