АсосийDunyo

Шимолий Корея яна иккита ракета учирди (Видео)

'Шимолий Корея яна иккита ракета учирди (Видео)'ning rasmi

Шимолий Корея кеча Япон денгизи томон яна иккита ракета учирди. Бу сўнгги бир ҳафтада кузатилган иккинчи ҳудди шундай ҳолатдир. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, баллистик ракеталар Ходо ярим оролидаги Хамгён-Намдо провинциясидан учирилган. Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракеталар 250 км масофани босиб ўтиб, денгизга қулаган. Бундан бир ҳафта аввал ҳам худди шу каби ҳолат рўй берган эди. Мазкур ҳолатга фикр билдирган кун чиқар юрт бош вазири Синдзо Абе ушбу ракеталар Япония хавфсизлиги учун таҳдид солмаганини маълум қилди.

Ушбу масалада Токио Қўшма штатлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ишлашини маълум қилди. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири раҳбарлиги эса 1 август куни Бангкокда бошланувчиЖануби- Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси форумида ушбу масалани япониялик ҳамкасби билан муҳокама қилишини билдирди. Ўз навбатида ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили минтақада тинчликни сақлаш учун АҚШ ва КХДР биргаликда Корея ярим оролини денулеаризация этиш жараёнида ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.


Бошқа янгиликлар