Баъзан бир умр бирга бахтли яшайман, деб ишонган одамингиз билан келишолмай қоласиз. Арзимаган сабаб билан оилангизга дарз кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Аммо ўртада фарзандлар беайб, сабабсиз азият чекишади. Шундай вақтдамуроса йўлини танлашингизга кўмак берадиган бир киши топилса оилани сақлаб қолиш мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 2014 йил 7 августдаги, қарздор Холиқов Набижондан ундирувчи Авезова Муҳаббат фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Вобкент туман бўлими иш юритувига қабул қилинган.Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Холиқов яшаш манзилида топилмаганлиги сабабли 2017 йил 19 апрелда унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва қидирув қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вобкент туман ИИБга юборилган.
Қарздор Н.Холиқов жорий йилнинг 26 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан топилди.
МИБ Вобкент туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Шофиркон туман маъмурий судига тақдим этилди. Бунинг натижасида маъмурий суд томонидан қарздор Н.Холиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига мувофиқ 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Мана шу 15 сутка эр-хотинни оила ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини янада чуқурроқ ўйлашга ундади. МИБ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари ва суҳбатлар натижасидаН.Холиқов ва М.Авезовалар ярашиб олишди.
М.Авезова алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи бандига биноан ижросиз қайтариб олди. МИБ яна бир оилага хотиржамлик яна бир болага болалик қувончини қайтарди.






